Daryo

Покистондан 22 нафар ўзбекистонлик махсус рейс билан Тошкентга қайтарилди

Шунингдек, 128 нафар покистонлик Покистон халқаро авиакомпанияси (PIA)нинг махсус парвози билан ватанига қайтарилди

1 дақиқа ўқиш110 796 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Flickr

Ўзбекистондаги 128 нафар покистонлик Покистон халқаро авиакомпанияси (PIA)нинг махсус парвози билан 6 апрель, душанба куни ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Покистоннинг AAJTV нашри хабар бермоқда.

Фото: Flickr

Қайд этилишича, худди шу рейс орқали 22 нафар Ўзбекистон фуқароси Покистондан қайтарилган.

Ўзбекистондан олиб кетилган покистонликлар орасида мамлакатга қисқа муддатли визалар билан келган ва COVID-19 авж олганидан кейин халқаро рейсларнинг тўхтатилиши сабабли Покистонга қайтиб кела олмаган сайёҳлар ҳам бор.

Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ўз фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш билан боғлиқ барча зарур шарт-шароитларни яратиб бергани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус сабаб халқаро йўналишларда йўловчи ташиш 20 мартдан бошлаб 40 кун муддатга тўхтатилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар