Daryo

Исроил соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқланди

Вазир тиббий тавсияларга риоя қилган ҳолда уйдан ишлашни давом эттиради

1 дақиқа ўқиш62 536 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицман ҳамда унинг турмуш ўртоғида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Kan радиостанциясига таяниб «РБК».

Фото: AP Photo

Вазир тиббий тавсияларга риоя қилган ҳолда уйдан туриб ишлашни давом эттиради.

Таъкидланишича, Лицман ҳамда унинг турмуш ўртоғи ўзларини яхши ҳис қилмоқда ва назорат остида изоляцияда қолади. Вазир билан сўнгги икки ҳафта ичида мулоқот қилганлар уй карантинига юборилади.

Аввалроқ Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху фуқаролардан жамоат жойи ва кўчаларда юрганда ниқоб тақишни сўраган эди. Исроил ҳукумати мамлакатга кирувчи барчани карантинга жойлаштириш бўйича қарор қабул қилган. Мавзуга доир:  Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Испания бош вазирининг рафиқасида, АҚШдаги республикачи конгрессменда, Бразилия Сенати раисида, Монако князида ҳамда Россия президенти билан кўришган шифокорда ҳам коронавирус аниқланган эди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар