Daryo

10 дақиқада тайёр бўладиган 3 та баҳорий салат

Баҳор мавсумида сифатли овқатланиш ўта муҳим

1 дақиқа ўқиш117 282 кўришлар0 изоҳ1
Foto: Lifehacker

Баҳорда организм витаминларга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезади. Шунинг учун ушбу мавсумда сифатли овқатланиш ўта муҳим. Қуйида сизга тез тайёр бўладиган витаминларга бой учта салат рецепти тақдим этилади.

Помидор, бодринг ва булғор қалампиридан салат

Фото: Lifehacker
Керакли масаллиқлар:
  • Помидор — 2 дона
  • Бодринг — 2 дона
  • Булғор қалампири — 1 дона
  • Салат барглари — таъбга кўра
  • Ўсимлик ёғи — 1 чой қошиқ
  • Туз — таъбга кўра
 Тайёрланиши

1․Помидор, бодринг ва булғор қалампирини тўғранг.

2․Сабзавотларга салат барглари, ёғ ва туз қўшиб аралаштиринг.

Қаймоқ ва шоколад қўшилган мевали салат

Фото: Lifehacker
Керакли масаллиқлар:
  • Банан — 2 дона,
  • Олма — 2 дона
  • Киви — 1 дона
  • Апельсин — 1 дона
  • Малина — ярим стакан
  • Шоколад — 100 грамм
  • Кўпиртирилган қаймоқ — таъбга кўра
 Тайёрланиши:

1․Банан, олма, киви ва апельсинни майдалаб тўғраб, унга малинани аралаштиринг.

2․Шоколадни ҳам бўлакларга бўлиб мевалар устига соламиз. Безаш учун бироз шоколад қолдирамиз.

3․Мевалар устига кўпиртирилган қаймоқни солиб, қирғичдан ўтказилган шоколад билан безатамиз.

Тухум ва кўк пиёзли салат

Фото: Lifehacker
Керакли масаллиқлар:
  • Тухум — 4-5 дона
  • Кўк пиёз — ярим боғ
  • Майонез — таъбга кўра
  • Туз — таъбга кўра
Тайёрланиши:

1․ Тухумни қайнатиб олинг, совутинг, тозалаб олинг.

2․Тухумни тўртбурчак шаклида тўғраб олинг.

3․Кўк пиёзни майдалаб тўғраб олинг.

4․Масаллиқларга майонез ва туз солиб, аралаштиринг.

Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар