Daryo

Хориждаги Ўзбекистон фуқаросида илк бор коронавирус аниқланди

Беморга касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган бўлиб, ҳозирда Австрияда карантинга олинган

1 дақиқа ўқиш212 966 кўришлар0 изоҳ0

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиматов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Фото: «Москва» АА

Маълум қилинишича, хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган. Аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган.

Вазият элчихона доимий назоратида эканлиги айтилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 26 март, пайшанба куни, соат 11:00 ҳолатига кўра, 65 нафарни ташкил этмоқда, 28 минг нафардан кўпроқ одам карантинга олинган. Мамлакатда коронавирус билан касалланганларни даволаш ва карантин учун 10 га яқин шифохона қурилмоқда.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун қуриладиган касалхоналар 5 кунда фойдаланишга топширилади

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар