Daryo

Тошкентда 15 ёшли ҳайдовчи «Камаз»да автобусни уриб кетди. Жабрланганлар бор

У бошқарувидаги эҳтиётсизлиги оқибатида ёнлаб ўтаётган вақтда автобуснинг чап ён қисмига урилган

1 дақиқа ўқиш163 892 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Toshshahartransxizmat” matbuot xizmati

20 март куни соат 16:30 лар атрофида Олмазор тумани «Тошкент ўйинчоқлари» заводи бекатида юк машинаси ва автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, деб хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати

Дастлабки хулосаларга кўра, 8-автобус саройи тасарруфидаги 109-йўналишда қатновчи «Isuzu» русумли автобус бекатда ҳаракатсиз ҳолатда бўлган.

«КамАЗ» юк машинасини ҳайдаб кетаётган 15 ёшли Б.К. бошқарувидаги эҳтиётсизлиги оқибатида ёнлаб ўтаётган вақтда автобуснинг чап ён қисмига урилган.

Оқибатда 2 киши жароҳатланган ва ўз вақтида шифохонага етказилган. Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Аввалроқ Юнусободда содир бўлган ЙТҲ оқибатида пиёда ҳалок бўлгани хабар берилган эди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар