Daryo

Самарқандда йирик ЙТҲ: 2 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди

Воқеа жойида тезкор-қидирув гуруҳи иш олиб бориб, авария сабабларини ўрганмоқда

1 дақиқа ўқиш113 428 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Tergov departamenti

Самарқанд вилоятида Нарпай тумани 16 март куни соат тахминан 21:40 да тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Фото: Тергов департаменти

Бошқарувни йўқотган Lacetti ҳайдовчиси ҳаракат йўналишини ажратиб турувчи бетон тўсиққа, ундан «Газел» микроавтобусига урилган. Енгил машина орқасидан худди шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-2106 ва Nexia-2 автомобиллари ҳам аварияга учраган.

ЙТҲ оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ҳамда бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир нафар йўловчи оғир аҳволда шифохонага етказилган. Микроавтобуснинг 9 йўловчиси ҳамда Lacetti ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Воқеа жойида тезкор-қидирув гуруҳи иш олиб бориб, авария сабабларини ўрганмоқда.

Мавзуга доир: Нукусда трактор ва Nexia тўқнашуви оқибатида автомобиль ёниб кетди, 2 киши ҳалок бўлди

Аввалроқ ИИВ ЙҲХББ Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—февраль ойларида 802 та ЙТҲ содир бўлгани, уларнинг 255 таси ўлим билан якунлангани ҳақида хабар берганди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар