Daryo

Мактаб ўқувчилари учун телевидение орқали дарслар бериб борилади

Ўқувчиларнинг таътил пайтида билим олиши учун видеодарс машғулотларини тайёрлаш ва уни тасвирга олиш бўйича соҳа ходимларидан иборат ташкилий-ижодий гуруҳ тузилди ва ҳозирда видеодарсларни тасвирга олиш ишлари бошланди

1 дақиқа ўқиш146 798 кўришлар0 изоҳ0

Видеодарс машғулотларини тайёрлаш ва уни тасвирга олиш бўйича соҳа ходимларидан иборат ташкилий-ижодий гуруҳ иш бошлади. Бу ҳақда 17 март, сешанба куни, короновируснинг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар бўйича ўтказилаётган мутбуот анжуманида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

/> Вазирнинг таъкидланишича, ўқувчиларнинг таътил пайтида билим олиши учун видеодарс машғулотларини тайёрлаш ва уни тасвирга олиш бўйича соҳа ходимларидан иборат ташкилий-ижодий гуруҳ тузилди ва ҳозирда видеодарсларни тасвирга олиш ишлари бошланди.
Видеодарслар тайёр бўлганидан кейин телевидение ва Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари (@uzedu) ва расмий веб-сайтларида («www.uzedu.uz»), электрон ахборот порталлари (Online maktab) орқали ҳам намойиш этиб борилади. Видеодарслар ва намойиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар вазирлик расмий сайти, ижтимоий тармоқдаги саҳифалари ҳамда Кундалик тизими орқали чоп этиб борилади.

Видеодарслар тайёр бўлгунга қадар Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази тажрибали ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчиларга таътил пайтида уйда мустақил тарзда таълим олишлари учун намунавий дарс тавсияларини ишлаб чиқди. Ҳозирда мазкур тавсиялар Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтига («www.uzedu.uz») жойланмоқда.

Намунавий тавсиялар ихтиёрийлик тамойили асосида бўлиб, фан ўқитувчилари ўзларининг йиллик иш режалари асосида тегишли ўзгартириш киритиши мумкин.

Ўқитувчилар ота-оналар билан ҳамкорликда телефон ёки интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга таътил пайтида билим олишлари учун тавсиялар бериб боришлари сўралади.

Маълумот учун, Ўқувчиларга қўшимча манбалар сифатида Khan Academy (https://uz.khanacademy.org (https://uz.khanacademy.org/)), Edu Market (https://edumarket.uz (https://edumarket.uz/)), Eduportal (http://eduportal.uz (http://eduportal.uz/)), «Kitob.uz» (http://www.kitob.uz (http://www.kitob.uz/)), Online maktab (http://www.online-maktab.uz), «Maktab.uzedu.uz» (http://maktab.uzedu.uz (http://maktab.uzedu.uz/)) каби таълим ресурслари ва «Utube.uz» (https://utube.uz) ресурсидан ҳам фойдаланишлари тавсия этилади.

Шерзод Шерматов, халқ таълими вазири

Мавзуга доир: Шерзод Шерматов мактабларда қайси ходимлар фаолиятини иш жойида амалга ошириши ҳақида маълумот берди

Oʻzbekistondanman. Milliy universitetning jurnalistika fakultetida toʻrt yil amallab yurganman. Jurnalist boʻlish uchun diplom shart emas. “Daryo”da 2019-yildan beri xabar yozishga harakat qilaman. Sharof Boshbekovning “Yuzsiz” filmi qayta koʻrishga arziydi. Ulugʻbek Hamdamning “Badiiy tafakkur tadriji” kitobi soʻz haqidagi fikrlarimni parchalab tashlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар