Daryo

Юнусободдаги хонадонда ёнғин юз берди

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда

1 дақиқа ўқиш47 920 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV matbuot xizmati

Тошкентнинг Юнусобод тумани Боғишамол 2-тор кўчасидаги уйда ёнғин содир бўлди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 23 февраль куни соат 07:58 да юз берган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида уйнинг ички ва том қисми — 180 квадрат метр майдони ёнган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 08:03 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 08:34 да бартараф этилиб, уйнинг 20 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Мавзуга доир: 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар