Daryo

Уруш йиллари Ўзбекистонга раҳбарлик қилган Усмон Юсуповнинг уй-музейи реконструкция қилинмоқда

Ўзбекистонда 2020 йил 1 март куни Усмон Юсуповнинг 120 йиллигини кенг нишонлаш кўзда тутилган

1 дақиқа ўқиш65 315 кўришлар0 изоҳ1
Foto: Toshkent viloyati hokimligi axborot xizmati

Янгийўл шаҳрининг марказида 2020 йил 1 март куни 120 йиллиги кенг нишонланиши кўзда тутилган Усмон Юсуповнинг тарихий уй-музейи реконструкция қилинмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Уй-музейнинг умумий майдони — 9380 квадрат метр бўлиб, иккита бино — мемориал уй ва экспозиция кўргазма залидан иборат. Усмон Юсупов ушбу уй-музейига 1945 йили оиласи билан кўчиб келган ва ҳаётининг аксарият қисмини шу ерда ўтказган.

Усмон Юсупов 1966 йил 7 майда, унинг турмуш ўртоғи Юлия Степаненко эса 1972 йил 28 апрелда вафот этган. Шундан сўнг, 1974 йил 24 июнда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўзбекистон халқлари тарихи музейи филиалида Усмон Юсупов уй-музейи ташкил этилади.

Маълумот учун, Усмон Юсупович Юсупов — 1937—1950 йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитаси биринчи котиби — амалда республика раҳбари сифатида фаолият юритган. Таъкидланишича, узунлиги 345 километр бўлган Фарғона канали 1939 йили айнан Усмон Юсупов ташаббуси билан қурилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар