Daryo

Uzbekistan Airways тўртта Boeing самолётини сотмоқда

Уларнинг нархи 12 миллион доллардан 22 миллион долларгача

1 дақиқа ўқиш60 612 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Uzbekistan Airways тўртта Boeing самолётини сотувга қўйди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди. Қайд этилишича, бу авиапаркни янгилаш ва келгусида унификациялаштириш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Сотувга қўйилган самолётлар:
  • Boeing 757−200 UК-75701 (1999 йил) — 12 миллион 30 минг доллар.
  • Boeing 757−200 UК-75702 (1999 йил) — 12 миллион 408 минг доллар.
Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати
  • Boeing 767- 3 CBER UK-67007 (2003 йил) — 21 миллион 414 минг доллар.
  • Boeing 767−3 CBER UK-67008 (2004 йил) — 22 миллион 362 минг доллар.
Фото: Uzbekistan Airways матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июнида Uzbekistan Airways миллий авиакомпания самолётлар паркини унификациялаш ва такомиллаштириш, эксплуатация харажатларини камайтириш, хизмат муддати 15 йилдан ортиқ бўлган ҳаво кемаларини реализация қилишни режалаштирганини маълум қилган ва 5 та моделдаги жами 18 та самолётни сотувга қўйган эди.

Хориж интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда янги келтирилган замонавий Boeing 787 Dreamliner самолётлари ҳам сотувга қўйганлиги ҳақида хабарлар тарқалган, компания бу маълумотни рад этган эди.

Аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистон авиация тизимини модернизация қилишга ёрдам бериши ҳақида хабар берилган эди. Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов самолётлар сони кўпайтирилмаса, Ўзбекистон бозорни Қозоғистонга бой бериши мумкинлигини айтган.

Мавзуга доир: Uzbekistan Airways ходимларининг формаси 15 йил ичида биринчи марта ўзгарди (фото)

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар