Daryo

Самарқандда алимент тўламаган она 6 суткага қамалди

Қарздор она 6 миллион 266 минг 484 сўм алимент пулини тўламаган

1 дақиқа ўқиш52 898 кўришлар0 изоҳ0

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи Г.Ш. 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун тўланиши лозим бўлган алимент пулини ўз вақтида тўламагани учун 6 суткага қамалди. Бу ҳақда «Дарё»га Пахтачи туман Маъмурий суди раиси У.Ҳабибов маълум қилмоқда.

Айтилишича, қарздор она 2019 йилнинг март ойидан айни кунга қадар икки нафар вояга етмаган фарзанди учун 6 миллион 266 минг 484 сўм пулни тўламаган.

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2018 йилнинг 7 августдаги қарорига асосан, Г.Ш. икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида ундирувчи Н.А.нинг фойдасига алимент тўлаши белгиланган.

Пахтачи туман Маъмурий судининг 2019 йил 25 февраль кунидаги қарорига кўра, Г.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилган. Мазкур юритилган иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 10-бандига асосан ҳаракатдан тугатилиб, Г.Ш. маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

Ҳуқуқбузар Г.Ш. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси билан бирга, маъмурий қамоқда сақланган ҳар бир куни учун давлатга энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизидан тўлаб борадиган бўлди.

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар