Daryo

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан об-ҳаво шароитлари ўзгаради

1 дақиқа ўқиш104 930 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

17 февраль, душанба куни республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз, ҳарорат 5—10 даража илиқ атрофида бўлади. Бироқ кечга яқин Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан об-ҳаво шароитлари ўзгаради. Булутлар кўпайиб, тунда мамлакатнинг шимолий туманларидан ташқари қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Фото: «Дарё»

«Ўзгидромет» хабарига кўра, бундай шароит 18 январь, сешанба куни ҳам кун бўйи давом этади. Шу куни ҳаво ҳарорати кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

Иш ҳафтасининг ўртасида совуқ ҳаво оқимининг таъсири айниқса кечаси сезилиб туради. Тунги ҳарорат 1—3 даража совуққача пасаяди, 20 февраль, пайшанба куни эса ҳарорат кундузи 10—15 даражагача илиқ бўлади.

Иш ҳафтасининг охирида об-ҳаво яна айнишни бошлайди. 21 февраль, жума куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёғингарчилик бўлади. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда водий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тунги ҳарорат 0—5 даража илиққача кўтарилади, кундузи 10—15 даража атрофида бўлади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар