Daryo

Ўзбекистонда криптовалюта билан тўловни амалга ошириш ман этилди

«Крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов воситаси сифатида ишлатилиши мумкин эмас», дейилади ҳужжатда

1 дақиқа ўқиш54 702 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Spot

Ўзбекистонда криптовалюта билан тўловни амалга ошириш қонун йўли билан ман этилди. Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги директори Дмитрий Ли имзолаган буйруқда шу ҳақда сўз боради.

«Крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов воситаси сифатида ишлатилиши мумкин эмас», — дейилади буйруқда.

Ҳужжатда крипто-активлар сифатида блокчейндаги маълум қиммати ва эгаси бўлган ёзувлар жамланмаси кўзда тутилган.

Буйруқ билан мамлакат ҳудудида крипто-биржа савдосини юритиш тартиби ҳам белгиланган. Ҳозирча Ўзбекистонда бундай биржа йўқ, бироқ ҳатто пайдо бўлган тақдирда ҳам фуқаролар унда фақат чет элликларга крипто-активлар сотиши мумкин, харид қилиш тақиқланган. Шунингдек, аноним келишувлар ҳам ман этилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар