Daryo

Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатларнинг норасмий саммитида қатнашди

Президент Шавкат Мирзиёевни Россия президенти Владимир Путин кутиб олди

1 дақиқа ўқиш62 294 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевни Россия президенти Владимир Путин кутиб олди.

Икки давлат раҳбарларининг суҳбати бўлиб ўтди, унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

МДҲ норасмий саммитида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунланди ва Ўзбекистонга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф билан бориб, ўша ердан тўғри Санкт-Петербургга учган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар