Daryo

Кобулда Афғонистон ИИВ биноси ёнида портлаш юз берди

Портлаш оқибатида икки нафар одам ҳалок бўлган. Беш нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган

1 дақиқа ўқиш44 668 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter

Афғонистоннинг Tolo News маҳаллий телеканли Кобулда мамлакат ички ишлар вазирлиги биноси ёнида портлаш юз берганини хабар қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Фото: Twitter
Мавзуга доир:  Pajhwok агентлигининг хабарига кўра, портлаш оқибатида икки нафар одам ҳалок бўлган. Беш нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Фото: Twitter

Мавзуга доир: Афғонистон шимоли-шарқида рўй берган портлаш оқибатида 9 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Кобулнинг 15-туманидаги Қосим кўчасида портлаш юз бергани ва ушбу ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаронинг ҳалок бўлгани, яна 7 нафар одам жароҳатланганини Facebook’даги аккаунтида тасдиқлаган.

Мамлакат ҳудудидаги жангарилар ИШИД ва «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳодиса юзасидан масъулиятни ўз зиммасига олмаган. Аввал Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Масуд Андрабий мамлакат жанубида жойлашган Нангархар вилоятидаги полиция бошқармаси янги раҳбари таништирувида ИШИД жангарилари мағлубиятга учрагани ва Афғонистонда бутунлай тор-мор этилганини маълум қилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар