Daryo

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари мулоқот ўтказди

Баҳодир Қурбонов Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди

1 дақиқа ўқиш26 534 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Mudofaa vazirligi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar departamenti

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал майор Баҳодир Қурбонов Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Учрашув давомида минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият муҳокама қилиниб, халқаро тинчликни таъминлаш борасидаги ҳамкорликларга аҳамият қаратилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Музокаралар давомида олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ҳамда ҳарбий тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш ва соҳа сифатини янада мустаҳкамлаш юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кенг қамровли мулоқотдан сўнг Ҳиндистон ҳарбий делегацияси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди.

Улар академия тарихи музейи ва ўқув-моддий базаси, шунингдек у ерда яратилган шароилар, объектлари, инфратузилмаси ва ўқув-тарбиявий жараёни билан танишдилар. Қуролли Кучлар академияси ва Ҳиндистон Мудофаа бошқарув коллежи ўртасида ўрнатилган видеоконференсалоқа ушбу ташрифнинг муҳим воқеаси бўлди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Икки давлат Мудофаа вазирлари ҳамда илмий-педагогик кадрларининг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда олиб борган мулоқотлари ҳамкорликни ривожлантиришнинг, ҳарбий таълим, илм соҳасида тажриба ва ахборот алмашувнинг кенг имкониятларини кўрсатди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар