Daryo

Тошкентда юк машиналарига «стоянка»лар қурилади

Транспорт вазирлиги автомобиль тураргоҳлари, кемпинглар ва бошқа йўл бўйи инфратузилма объектларни барпо этмоқчи бўлган тадбиркорларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган

1 дақиқа ўқиш27 926 кўришлар0 изоҳ0
Google Images

Тошкент шаҳрида вужудга келган ноқонуний тўхташ жойларининг барчаси Транспорт вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Фото: Google Images

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, ўрганишлар натижасида, бу жойларда аксарият ҳолларда турли шахслар томонидан ҳеч қандай рухсатсиз хизмат кўрсатилиб, ҳақ олинаётгани, антисанитария ҳолатлари мавжудлиги, ҳайдовчилар ва транспорт воситалар учун илк зарурий шароитлар (транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойи, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жойи, ҳайдовчилар учун дам олиш жойлари, транспорт воситаларини ювиш жойлари ва ҳоказо) йўқлиги аниқланган.

Ушбу жойлар асосида ўрнатилган тартибда жиҳозланган (автомобилларни техник кўрикдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жойлари, ҳайдовчилар учун зарур шароитлар мавжуд), қўриқланадиган, аҳолига юк ташиш хизмати билан шуғулланадиган транспорт воситалари учун махсус пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш масаласи бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклифлар киритилган.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда таклифлар тегишли идора ва ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Транспорт вазирлиги автомобиль тураргоҳлари, кемпинглар ва бошқа йўл бўйи инфратузилма объектларни барпо этмоқчи бўлган тадбиркорларга ваколати доирасида ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар