Daryo

Мўйноқдаги давлат унитар корхонаси маъмурий биносида ёнғин юз берди

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

1 дақиқа ўқиш34 702 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Davlat yong‘in havfsizlik xizmati

13 август куни соат 19:20 да Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Уббениязов кўчасида жойлашган «Мўйноқ аква саноат» ДУК маъмурий биносида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилди.

Фото: Давлат ёнғин хавфсизлик хизмати

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 19:25 да етиб бориб, кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:35 да қуршаб олиниб, соат 19:55 да бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиндан бинонинг 146 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида бинонинг 70 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар