Daryo

Пойтахт ҳокимлиги ташаббуси шаҳарликлар томонидан баҳоланади

Ушбу сайтда ҳар бир фуқаро ижтимоий масалаларда ўз фикрини билдиш имкониятига эга

1 дақиқа ўқиш15 332 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Norma.uz”

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Менинг овозим» сайтини ишга туширди. Бу ҳақда Норма хабар берди.

Фото: «Norma.uz»

Ушбу сайтда ҳар бир фуқаро ижтимоий масалаларда ўз нуқтаи назаридан фикрини билдиш имкониятига эга бўлади.

mo.tashkent.uz сайтида қуйидаги бир нечта бўлим мавжуд:

— «Овоз бериш» бўлимида ҳар бир тошкентлик шаҳарнинг ўзгариши учун овоз бериши, ўз фикрлари билан ўртоқлашиши ва ҳар бир берилган овоз учун балл олиши мумкин;
— «Шаҳар янгиликлари» бўлимида пойтахт ҳокимлиги томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилган;
— «Рағбатлантириш дўкони» бўлимида эса тўпланган балларни эсдалик совғалари, кийим-кечак, электрон асбоб-ускуна ва турли тадбир чипталарига алмаштириш мумкин;
— «Афиша» бўлимида режалаштирилган ва илгари ўтказилган тадбирлар ҳақида маълумотлар мавжуд;
— «Натижалар» бўлимида эса овоз бериш ва сўровлар натижалари, кўпчилик фуқаролар томонидан билдирилган фикрлар, тегишли масала юзасидан шаҳар ҳокимияти қабул қилган қарорлар эълон қилинади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар