Daryo

Яшнободдаги уйнинг томи аланга олди

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш26 898 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Toshkent shahar yong‘in xavfsizligi boshqarmasi

30 июль куни соат 16:31 да Яшнобод тумани, Мумтоз кўчаси, 2-уйнинг том қисми 40 квадрат метр майдонда ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:40 да етиб борган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 16:53 да қуршаб олиниб, 16 дақиқадан сўнг бартараф этилган.

Ҳодиса жойига 2 та ўт ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғиндан уйнинг 80 квадрат метр майдонидаги қурилмалари сақлаб қолинган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар