Daryo

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ошди

Соф олтин валюта захираси ҳажми кўпайиб 27,1 миллиард долларни ташкил этди

1 дақиқа ўқиш65 928 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Fortune

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра олтин-валюта захиралари тўғрисида маълумот берди, деб хабар бермоқда Spot.

Фото: Fortune

Қайд этилишича, соф олтин валюта захираси ҳажми кўпайиб 27,1 миллиард долларни ташкил этди:

/>

Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат. Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг Марказий банкда очилган ҳисоб варақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар