Daryo

Муфтий Усмонхон Алимовнинг укаси вафот этди

Жаноза намози Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани, Орлот қишлоғидаги жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади

1 дақиқа ўқиш173 606 кўришлар0 изоҳ0
Foto: OʻMI matbuot xizmati

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов вафот этди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

«Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин», — дейилади хабарда.

Жаноза намози бугун, 12 июль куни Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани, Орлот қишлоғидаги «Орлот» жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар