Daryo

Абдулла Арипов бугун Москвада Дмитрий Медведев билан учрашади

Ўзбекистон делегацияси Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудидаги «Ўзбекистон» павильонида бўлади

1 дақиқа ўқиш27 750 кўришлар0 изоҳ0
Foto: UzDaily

Бугун, 10 июль куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвага йўл олади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: UzDaily

Ташриф дастурида 30 май куни Урганчда бўлиб ўтган Ўзбекистон—Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш, Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон делегацияси Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудидаги «Ўзбекистон» павильонида ҳамда қатор корхона ва ташкилотларда бўлади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар