Daryo

Caravan Group ресторанлари биринчи уринишда сотилмади

Chelsea паби аукционга қайта қўйилди, Cinara’s ҳам шундай қилиниши кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш43 980 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “E-auksion”

Яккасарой тумани МИБ томонидан аукцион савдоларига қўйилган Тошкентдаги Chelsea паби ва Тошкент вилоятидаги Cinara’s ресторан тармоғининг бир қисми биринчи уринишда сотилмади. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: «Э-аукцион»

Биринчи лот 4 миллиард сўмга, иккичиси эса 6 миллиард сўмга баҳоланган. Савдолар 13 ва 14 июнда ўтказилди ва ҳеч қандай натижаларсиз якунланди. Chelsea паби аукционга қайта қўйилди, Cinara’s ҳам шундай қилиниши кутилмоқда.

Аукционда иштирок этиш учун лотнинг бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида закалат тўлаш лозим.

Caravan Group асосчиси Тимур Мусин май ойида ўтказилган матбуот анжуманида ресторанлар аукционга қўйилишига олиб келган қарздорлик қандай пайдо бўлгани, вазиятнинг икки ривожини тақдим этган эди. У, шунингдек, аукционга бутун Cinara’s ресторани эмас, унинг тўртдан бир қисми қўйилганини таъкидлаган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар