Daryo

Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш прогнозини оширди

Жаҳон банки бозор ислоҳотлари туризм, озиқ-овқат, кимё ва тўқимачилик саноати каби соҳаларни либераллаштиришга олиб боришини кутмоқда

1 дақиқа ўқиш38 624 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty / Forbes

Жаҳон банкининг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиш прогнози 2019 йилда 5,1 фоиздан 5,3 фоизгача ўсди, дея хабар беради «Spot».

Фото: Getty / Forbes

Жаҳон банки бозор ислоҳотлари туризм, озиқ-овқат, кимё ва тўқимачилик саноати каби соҳаларни либераллаштиришга олиб боришини кутмоқда.

Инфляция босими кейинги икки йил ичида давом этади, аммо оқибатлари фақатгина 2021 йилга бориб намоён бўлиши кутилмоқда.

Шунга кўра, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 5,5% даражасида, 2021 йилда эса 6% бўлиши кутилмоқда.

Жаҳон банки, ҳукумат иқтисодиётни кредитлашни чеклашини тахмин қилади — бу мамлакатда молиявий интизомни қўллаб-қувватлайди. Аҳолининг ҳолатига келсак, барқарор иқтисодий ўсиш ва чет элдан пул жўнатмалари ўзининг ижобий ролини ўйнаши керак.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар