Daryo

Тошкент шаҳар ҳокими: Аҳоли розилигисиз ҳеч бир уй бузилмайди

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими ва Марказ-1 ҳамда Марказ-2 ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

1 дақиқа ўқиш55 046 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Toshkent shahar hokimligi matbuot xizmati

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Марказ-1 ҳамда Марказ-2 ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Унда шаҳар ҳокими ушбу ҳудудлар аҳолиси орасида юзага келган саволларга аниқлик киритди. Дастлаб ҳоким аҳолининг ўз турар жойлари, туманларида олиб борилаётган қурилишлар ҳақидаги фикрлари билан танишди.
Учрашувда мурожаат билан келган фуқаролар Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирлари ва уйлар ҳолати бўйича ўз фикрларини билдирди. Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтда бузилиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардаги ишларни ташкил этиш бўйича ахборот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хусусан, бу борада тегишли ҳудудларда офислар ташкил этилиб, ҳар бир оиланинг бу борадаги фикрлари ўрганилиши маълум қилинди. Аҳолининг «Бизнинг уйларимиз бузиладими?» деган саволига эса «Сизнинг розилигингизсиз бу иш амалга ошмайди», дея таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар