Daryo

Хитойда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти кенг тарғиб қилинмоқда

weixin.qq.com сайтида Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларга бағишланган мақола чоп этилди

1 дақиқа ўқиш20 312 кўришлар0 изоҳ0
Foto: O‘zA

Жорий йилнинг илк ойларидан бошлаб Хитой Халқ Республикасининг оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва миллий маҳсулотларининг фаол тарғиботи йўлга қўйилди, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Хусусан, тўрт юз минг кишидан ортиқ аъзоси бўлган weixin.qq.com сайтида Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларга бағишланган «Ўзбекистонга визалар яна соддалаштирилди! «E-виза»нинг бир нечта турлари жорий этилди!» номли мақола чоп этилди.

Мақолада соддалаштирилган виза олиш тартиби жорий этилгани ва Ўзбекистон хавфсиз мамлакат сифатида эътироф этилгани сайёҳлар оқимининг ортишига сабаб бўлаётгани ҳақида сўз боради.

Шунингдек, хабарда Ўзбекистон электрон визасига мурожаат этиш тартиби ва аризани қандай тўлдириш кераклиги ҳамда қайси мамлакат фуқаролари визасиз кириши мумкинлиги бўйича ҳам батафсил маълумотлар келтирилади.

Мазкур нашрда келгусида яна «Ўзбекистон, бир макон — бир йўл концепцияси», «Самарқанд вақтини ҳис этинг», «Ўзбекистон пойтахти Тошкент» каби бир қатор мақолалар чоп этилиши режалаштирилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар