Daryo

Абдулазиз Комилов янги тайинланган Туркия элчисини қабул қилди

Учрашув давомида янги элчи Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

1 дақиқа ўқиш18 058 кўришлар0 изоҳ0
Mehmet Sureyya Er Foto: TIV

30 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия элчиси этиб тайинланган Меҳмет Сурейя Эрни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмет Сурейя ЭрФото: ТИВ матбуот хизмати

Учрашув давомида янги элчи Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Суҳбат давомида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бошланган йилдаги қўшма тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, 2019 йилда Ўзбекистон—Туркия сиёсий мулоқотининг асосий воқеасига тайёргарлик кўриш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар