Daryo

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарорида айтилади

1 дақиқа ўқиш32 162 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 4 январдаги «Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилгани белгиланди, деб хабар берди ЎзА.

Фото: Shutterstock

Унга кўра, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси 2022 йилнинг 1 январига қадар мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилади.

Шартномалар бўйича ташкилотларнинг «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар