Daryo

Fitch’дан сўнг Standard & Poor’s агентлиги ҳам Ўзбекистоннинг кредит рейтингини белгилади

Белгиланган рейтинглар инвесторлар учун муҳим аҳамият касб этиб, Ўзбекистон ҳақида керакли бўлган маълумотларга эга бўладилар ва сармоялар киритиш учун қарор қабул қилишда ёрдам беради

1 дақиқа ўқиш29 894 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Gazeta.uz”

Fitch Ratings ва S&P Global Ratings барқарор прогнозлари билан «ББ-» даражасидаги Ўзбекистоннинг илк халқаро суверен кредит рейтингларини белгилади, дея хабар бермоқда Молия вазирлиги ахборот хизмати.

Фото: «Газета.uz»
Fitch Ratings ва S&P Global Ratings томонидан бериладиган суверен кредит рейтинглар давлатларнинг ўз мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятини белгилайди. Рейтингни белгилаш икки асосий йўналишда амалга оширилади:
  • Миқдорий кўрсаткичлар — иқтисодиёт ҳажми ва унинг ўсиш суратлари, фискал ва монетар сиёсат, давлат қарзи ва олтин-валюта заҳиралари, банк тизими, ташқи савдо алоқалари ва бошқалар;
  • Сифат кўрсаткичлари — сиёсий барқарорлик, қонунчилик тизими, давлат бошқаруви, мамлакатнинг халқаро молия институтларининг рейтинг ва индексларидаги ўрни ва бошқалар.
Шу билан бирга, агентликлар томонидан ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳалардаги ўтган беш йиллик ва кутилаётган (прогнозлаштирилган) кўрсаткичларнинг таҳлили, статистик ва бошқа маълумотларнинг очиқлиги ва уларнинг сифати, рақобатбардошлик ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражаси каби кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда режалаштирилган ислоҳотларга консерватив ёндашиш асосида амалга оширилади.

Ўзбекистонга берилган суверен кредит рейтинглар барқарор прогнозига эга бўлиб, яқин келажакда (12—18 ой) пасайиш эҳтимоли камлигини англатади. Маълумот учун, мазкур рейтинглар Аргентина, Арманистон ва Беларусь давлатларидан юқори ҳамда Бразилия ва Грузия билан бир хил даражада қайд этилди.

Fitch Ratings ва S&P Global Ratings томонидан белгиланган рейтинглар халқаро молия бозорларининг институционал ва бошқа инвесторлари учун муҳим аҳамият касб этиб, Ўзбекистон ҳақида керакли бўлган маълумотларга эга бўладилар ва сармоялар киритиш учун қарор қабул қилишда ёрдам беради.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар