Daryo

Абдулла Арипов: Ўқитувчи 4 соат қоғоз тўлдиргани учун ўз устида ишлай олмаяпти

Соҳага ахборот технологияларини жалб этиш керак, дейди Бош вазир

1 дақиқа ўқиш97 406 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Gazeta.uz”

21 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигидаги халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда «Дарё» мухбири Севара Нишонова ҳам иштирок этди.

Фото: «Газета.uz»

Бош вазир ўринбосарлари ҳамда бошқа вазирликлар раҳбарлари қатнашган йиғилишда халқ таълими тизимидаги муаммолар санаб ўтилди.

«Ўқитувчи бир кунда 2—3 соат дарс берса, 4 соат вақтини қоғоз тўлдиришга сарфлайди. Шунинг учун ўқитувчи ўз устида ишлай олмаяпти. Ахборот технологиялари ривожланган даврда яшаяпмиз. Соҳага ахборот технологияларини жорий этиш керак», — дейди Абдулла Арипов.

Шунингдек, Бош вазир халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш учун вазирликка хорижнинг энг нуфузли университетларида таҳсил олган, етакчи хорижий ташкилотларда узоқ йиллар меҳнат қилган инсонлар раҳбар этиб тайинлангани, уларнинг олдида катта вазифалар турганини қайд этди.

«Ҳукумат, жамоатчилик вазирликка ҳар томонлама ёрдам бермаса, улар ўз олдиларидаги вазифаларни бажара олмайди», — дейди Абдулла Арипов.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар