Daryo

Наманганда ёнғинни ўчирувчилар беллашди

Ёнғинни ўчириш амалий спорти бўйича вилоят чемпионатида 15 жамоа, жами 90 нафар ходим иштирок этди

1 дақиқа ўқиш18 088 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Namangan viloyat IIB matbuot xizmati

Наманган вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан Наманган шаҳридаги «Динамо» ўйингоҳида ёнғинни ўчириш амалий спорти бўйича вилоят чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Мусобақа ўтказишдан кўзда тутилган асосий мақсад шахсий таркибнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, хизмат тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш, ёнғинларни бартараф этишга ҳозирлаш, руҳий кўникмаларини шакллантириш ҳамда шахсий таркиб орасида бахтсиз ҳодисаларни олдини олишдан иборат бўлди.

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Чемпионат уч турда — 4х100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси, ишғол қилиш нарвони орқали ўқув минорасининг тўртинчи қаватига кўтарилиш ва жанговар ёйилиш йўналишлари бўйича ўтказилиб, унда 15 жамоа, жами 90 нафар ходим иштирок этди.

Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати

Ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида Наманган шаҳар ЁХБ 1-ҳарбийлашган ёнғин хавфсизлиги қисми биринчи, Наманган шаҳар ЁХБ 3-ҲЁХҚ жамоаси иккинчи ва Косонсой тумани ЁХБ жамоаси 3-ўринни эгаллаб, бошқарманинг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар