Daryo

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари Maxтумқули ҳайкали пойига гуллар қўйди

Шавкат Мирзиёев монументнинг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди

1 дақиқа ўқиш53 626 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Maxтумқули кўчасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига буюк туркман шоирининг номи берилган эди. Бу ерда сўлим хиёбон барпо этилиб, атрофи янада обод қилинди. Кўча бошида Maxтумқулига монумент ўрнатилди.

Давлат раҳбарлари мазкур ёдгорлик пойига гуллар қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев монументнинг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Яхлит ансамблга айланган бу маскан Гурбангули Бердимуҳамедовда катта таассурот қолдирди. Туркман халқи, адабиёти ва маданиятига кўрсатган ҳурмати учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар