Daryo

Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 196 км узоқликда жануби-ғарбий йўналишда Жиззах вилояти ҳудудида қайд этилган

1 дақиқа ўқиш90 844 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 16 апрель куни Тошкент вақти билан соат 17:18 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.  Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ

Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 196 км узоқликда жануби-ғарбий йўналишда Жиззах вилояти ҳудудида қайд  этилган.

Зилзила магнитудаси марказда 3,5 ташкил этди. Зилзила кучи Самарқандда 2 балл, Жиззахда 3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар