Daryo

Ашхободда Made in Uzbekistan кўргазмаси иш бошлади

Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 100 дан ортиқ йирик саноат корхоналари ва тадбиркорлар иштирок этмоқда

1 дақиқа ўқиш16 000 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Gazeta.uz”

Ашхободда Made in Uzbekistan  миллий саноат кўргазмаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Мазкур кўргазма Туркманистонда Ўзбекистон миллий саноат маҳсулотлари ва инвестициявий салоҳиятини намойиш этиш, ушбу мамлакат компаниялари билан тижорий-шериклик шартномалари тузиш, ишбилармон доираларни юртимизнинг илмий-ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 100 дан ортиқ йирик саноат корхоналари ва тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Икки блокдан иборат ярмарка павилонларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кенг турдаги саноат маҳсулотлари, жумладан, тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, маиший техника, қурилиш моллари ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доираларининг бизнес-форумини ташкил этиш режалаштирилган. Унинг доирасида қиймати бир неча миллион долларга тенг экспорт шартномалари имзоланиши мўлжалланмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар