Daryo

20 март куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмаяпти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди

1 дақиқа ўқиш36 376 кўришлар0 изоҳ0

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7–9, кундузи 23–25 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10, кундузи 18–23, Устюртда кечаси 2–7, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8–13, кундузи 22–27 даража, чўл ҳудудларида кечаси 5–10, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5–10, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8–13, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4–9, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2–7, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар