Daryo

Туркияда расман 2,5 минг нафар ўзбекистонлик ишламоқда

2017 йили Туркияда 87 мингдан ошиқ хорижлик фуқаро ишлашга рухсат олди

1 дақиқа ўқиш31 940 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Trend

2017 йили Туркияда 87 мингдан ошиқ хорижлик фуқаро ишлашга рухсат олди. Бу ҳақда мамлакат меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради UZ24.

Фото: Trend

Уларнинг катта қисми сурияликлар — 20970 киши. Иккинчи ўринда Грузия (7317), учинчида эса Қирғизистон (6360) фуқаролари қайд этилган.

Шунингдек, Украина (5761), Хитой (4288), Туркманистон (3 847), Ҳиндистон (3055), Ўзбекистон (2465) ва Россия (2290) фуқаролари ҳам Туркияда ишлаш учун расман рухсат олган.

Ишлашга рухсат олганлар орасида АҚШ (983), Буюк Британия (965), Германия (960), Италия (649) ва Франция (543) фуқаролари ҳам бор.

Маълумот учун, 2017 йилда Туркияда ишлаш учун 100 минг чет эл фуқароси мурожаат қилган ва улардан 87190 нафарига бунга рухсат берилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар