Daryo

Тошкентда МАZ автобуслари синовдан ўтказилмоқда

Автобуслар Тошкентга 8 февраль куни олиб келинган

1 дақиқа ўқиш46 758 кўришлар0 изоҳ0
Foto: UzDaily

8 февраль куни Тошкент шаҳрига синов тариқасида Беларусь республикасида ишлаб чиқарилган табиий газда ҳаракатланувчи ўрта ва катта сиғимли 2 та MAZ Lotos русумидаги автобуслари келтирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

«МАZ автобусларининг пол қисми паст бўлиб, ногиронлар аравачасида чиқувчилар учун махсус мослама мавжуд, бу эса йўловчиларга жуда катта қулайлик яратиб беради», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, автобуслар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автокорхоналарда синовдан ўтказилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар