Daryo

Ўзбекистон дунё паспортлари рейтингида юқорилади

Рейтингда паспортлар визасиз бориш мумкин бўлган мамлакатлар сони бўйича жойлашади

1 дақиқа ўқиш47 039 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Podrobno.uz”

Ўзбекистон Henley & Partners’нинг паспортлар индексида икки поғона юқорилаб, 81-ўринни эгаллади, деб ёзади «Podrobno.uz».

Фото: «Podrobno.uz»

Яшаш жойини режалаштириш масалалари билан шуғулланувчи Henley & Partners консалтинг компанияси ҳар йили дунё паспортлари рейтингини эълон қилади, унда паспортлар визасиз бориш мумкин бўлган мамлакатлар сони бўйича жойлашади. Янги индексга кўра, 2018 йил 1 январь ҳолатига ўзбекистонликлар дунёнинг 54 та мамлакатига визасиз бора олади.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида Украина етакчилик қилди. 114 та давлатга визасиз бориш имконини берувчи Украина паспорти 44-ўринда жойлашди. Рўйхатдан Молдова ва Россия (48-ўрин), Грузия (53), Қозоғистон ва Беларусь (65), Озарбайжон (72), Арманистон ва Қирғизистон (76), Тожикистон (Ўзбекистон билан бирга 81-ўринда) ҳам жой олди.

Эркин кўчиб юриш учун энг катта имкониятни Германия паспорти тақдим этади — 177 та мамлакат. Иккинчи ўринда Сингапур жойлашди. Учинчи ўринни эса Швеция, Буюк Британия, Дания, Италия, Норвегия, Финляндия, Франция ва Япония бўлишиб олди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар