Daryo

Шавкат Мирзиёев Хитой мудофаа вазирини қабул қилди

Учрашувда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

1 дақиқа ўқиш20 974 кўришлар0 изоҳ0
Foto: O‘zbekiston Prezidentining matbuot xizmati

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни мамлакатга ташриф билан келган ХХР Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюанни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, турли даражадаги алоқалар фаоллашиб, самарали ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани мамлакатлар ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари жадал суръатларда изчил ривожланишига хизмат қилаётганини катта мамнуният билан таъкидлади.

Жорий йил май ойида Хитойга олий даражадаги ташриф якунида эришилган келишув ва имзоланган шартномаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

Учрашувда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Хитой мудофаа вазири Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ХХР раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Чан Ваньцюань Ўзбекистон Қуролли Кучлари салоҳияти ва мудофаа қобилиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаб, Хитой томони бу соҳада ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар