Daryo

Фотогалерея: Тарих дарсликларига киритилмаган суратлар

AdMe ҳар бири бутун тарихни ифода этувчи суратларни тўплаб тақдим этди

2 дақиқа ўқиш75 500 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AdMe

AdMe ҳар бири бутун тарихни ифода этувчи суратларни тўплаб тақдим этди.

«Титаник»нинг етимлари

Фото: AdMe

Мишель ва Эдмон Навратиль фалокатга учраган «Титаник» кемаси бортида бўлган. Уларнинг отаси ҳалок бўлган ва уларнинг қариндошларини топиш учун суратлари газеталарда чоп этилган. Болаларнинг асл исмини ҳеч ким билмаган, шу сабабли уларни Луи ва Лола ёки «‘Titanik’нинг етимлари» деб чақиришган.

Мардонавор ҳаракат

Фото: AdMe

Аскарлар Биринчи жаҳон уруши вақтида ҳалок бўлган миллионлаб отларнинг ҳурматига атайлаб от кўринишида саф тортган.

Огоҳлантириш

Фото: AdMe

Ку-клукс-клан аъзоси қўлига арқон ушлаб олган ҳолда машинада ҳаракатланмоқда. Бу орқали у Майамининг сайловда иштирок этиши керак бўлган афроамерикаликлар даҳаси аҳолисини огоҳлантирмоқда. 1939 йилнинг май ойи.

Кутилмаган ғолиб

Фото: AdMe

1951 йилда бўлиб ўтган навбатдаги Бостон марофонида маррага биринчи бўлиб япониялик Шигеки Танака етиб келган. Бундан 6 йил олдин Танака АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Хиросимага ташлаган атом бомба зарбасини бошидан ўтказган. Оламон японияликни маррада сукунат билан қарши олди.

Президент ўз лавозимида вафот этди

Фото: AdMe

Чили президенти Сальвадор Альенде тўнтариш вақтида ўз қароргоҳидан Аугусто Пиночет бошчилигидаги карабинерлар билан қочиб чиқмоқда (1973 йил 11 сентябрь). Президентнинг қўлида Фидель Кастро томонидан совға қилинган автомат. Бироз вақтдан кейин Альенде ўз автоматидан отилган ҳолда ўлик топилган.

Куни билан ишда ётиш

Фото: AdMe

Суратда ХХ аср бошларидаги пичоқ ўткирловчилар тасвирланган. Улар қорни билан ётган ҳолда орқаларини сақлаган. Ит эса ўз хўжайинларининг оёғида ётиб, уларни истиган.

Ҳурмат

Фото: AdMe

Япониялик аёллар ва ўсмирлар юк машинасида аэродромга йўл олаётган учувчи-камикадзеларни кузатмоқда. Япония империяси, 1945 йил.

Совуқ уруш вақтида

Фото: AdMe

Астронавт Дональд Слейтон ва космонавт Алексей Леонов «Союз — Аполлон» Америка—СССР космик миссияси вақтида вазинсизлик ҳолатида, 1975 йил 17—19 июль. Бу совуқ уруш даврида икки мамлакат ҳамкорлигининг ёрқин мисоли.

Япон самурайлари сфинкс фонида, 1864 йил

Фото: AdMe

«Миссия Икеда» таркибига кирувчи самурайлар гуруҳи сфинкс фонида. 1864 йилда Икеда Нагаоки бошчилигидаги япон дипломатик миссияси Парижга уюштиган сафари вақтида Мисрга ташриф буюрган.

Икки инқилобчи

Фото: AdMe

Юрий Гагарин Фидель Кастро қучоғида. Сурат Монкада казармаларига уюштирилган ҳужумга бир йил тўлиши муносабати билан олинган (1961 йил 26 июль).

Уруш ва тинчлик

Фото: AdMe

Британиянинг Бельфастдаги (Шимолий Ирландия) патрули маҳаллий болалар билан ўйнамоқда (1981 йил). Бельфаст шартномаси имзоланишига ҳали 17 йил бор.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.