Daryo

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

Эронда 12 ноябрь, якшанба куни содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 211 кишига етган

1 дақиқа ўқиш18 566 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Кирмоншоҳ ва Илом вилоятларида кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 12 ноябрь, якшанба куни содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 211 кишига етган, 70 мингга яқин эронлик бошпанасиз қолган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар