Daryo

Самарқандда халқаро конференция бошланди

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда

1 дақиқа ўқиш19 390 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sputnik

Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мавзуидаги халқаро конференция бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: Sputnik

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ўтказилаётган мазкур форум Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш масалаларига қаратилган.

Анжуманда минтақа давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, ЕТTБ каби нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, таниқли экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жами 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.

Икки кун давом этадиган форумда Марказий Осиё давлатлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, экология ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик суръатини оширишнинг аниқ йўналишлари, шунингдек, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар