Daryo

ЕХҲТ вакили Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсдаги журналистларни озод этишга чақирди

Арлем Дезир 17—19 октябрь кунлари «Марказий Осиёда очиқ журналистика» XIX Марказий Осиё ОАВ конференциясида қатнашиш учун Тошкентга келган эди

1 дақиқа ўқиш31 962 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YeXHT

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг эркинлик масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматларини ҳибсдаги журналистларни озод қилишга чақирди, деб ёзади «Газета.uz». Арлем Дезир 17—19 октябрь кунлари «Марказий Осиёда очиқ журналистика» XIX Марказий Осиё ОАВ конференциясида қатнашиш учун Тошкентга келган эди.

Фото: ЕХҲТ

Давлат тузилмалари вакиллари билан учрашувларда Арлем Дезир «Дилмурод Сайид, Юсуф Рўзимуродов, Бобомурод Абдуллаев ва бошқа барча журналистлар»ни озод қилишга чақирди. «Бу имкони бор ва зарур бўлган иш», — деди ЕХҲТ вакили.

Конференцияда медиасоҳадаги мавжуд тенденциялар, рақамлаштириш ва мобил технологиялар тараққиёти шароитидаги қийинчиликлар, шунингдек, ОАВ эркинлиги ҳимояси каби масалалар кўриб чиқилди.

Тошкент ЕХҲТ вакили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вице-спикери Сарвар Отамуродов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов ҳамда парламент қуйи палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар