Daryo

Рамзан Қодиров Мир Араб мадрасасининг фахрий талабаси бўлди

Чеченистон раҳбари Мир Араб Олий мадрасасида бўлди ва бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, толиблар билан суҳбатлашди

1 дақиқа ўқиш40 718 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Telegraf.uz”

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Бухорога ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуини зиёрат қилишдан бошлагани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Фото: «Telegraf.uz»

Шунингдек, Рамзан Қодиров Мир Араб Олий мадрасасида бўлди ва бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, толиблар билан суҳбатлашди.

«Telegraf.uz»нинг ёзишича, Олий мадрасанинг ректори Ҳайдархон Йўлдошхўжаев Рамзан Қодиров Мир Араб мадрасасининг талабалари қаторига қабул қилинганини тантанали равишда эълон қилган.

Мавзуга доир: Рамзан Қодиров Бухорода Нақшбанд қабрини зиёрат қилди, Мир Араб мадрасасида бўлди

Бундан ташқари, Чеченистон раҳбари отаси Аҳмад ҳожи Қодировнинг курсдошлари билан бирга тушган суратини кўриб жуда хурсанд бўлди.

Шунинг билан Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди.

Фото: «Telegraf.uz»
Фото: «Telegraf.uz»
Фото: «Telegraf.uz»
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар