Daryo

Марказий банк инфляциявий таргетлашга ўтади

Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади

1 дақиқа ўқиш129 080 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Gazeta.uz”

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Ҳужжатда Марказий банкнинг ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсати мақсадларига эришиш тамойиллари ва механизмларини дунё марказий банклари томонидан ички нархлар барқарорлигини таъминлашда қўлланиладиган инфляциявий таргетлаш режимига қайта йўналтириш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Марказий банк, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган, 2017—2021 йилларда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш ва инфляциявий таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш бўйича комплекс чоралар тасдиқланди.

Марказий банкка 2018 йилнинг 1 мартигача бўлган муддатда Пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва амалга ошириш концепциясини ҳамда концепцияни 2018—2021 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш юкланди.

Маълумот учун: таргетлаш — пул агрегатлари ва бошқа кўрсаткичлар ўсишининг мўлжалларини белгилаш.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар