Daryo

Самарқанд вилоятидаги 7 туманда ИИБ раҳбари алмашди

Булунғур, Каттақўрғон, Нуробод, Самарқанд, Пояриқ, Жомбой ва Оқдарё туманлари ИИБ бошлиқлари вазифасидан озод этилди

1 дақиқа ўқиш34 060 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”/Madina Nurman

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Самарқанд вилоятидаги 7 туманда ИИБ раҳбарларини алмаштирди. Бу ҳақда «На посту» газетасига таяниб, «Uznews.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

Булунғур, Каттақўрғон, Нуробод, Самарқанд, Пояриқ, Жомбой ва Оқдарё туманлари ИИБ бошлиқлари вазифасидан озод этилди.

Подполковник Содиқжон Абдуҳакимов Булунғур, майор Илёс Абдуқаҳҳоров Каттақўрғон, подполковник Асламжон Очилов Нуробод, подполковник Абдурасул Сулаймонов Самарқанд, подполковник Ўктам Маматқулов Пояриқ, подполковник Акрам Ҳалимов Жомбой, майор Элёр Нурмаматов Оқдарё туман ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар