Daryo

Андижонда саломатлик ҳафталигининг бир тадбирида 550 дан зиёд бола кўрикдан ўтказилди

Тиббий кўрик натижасида касаллик борлиги аниқланган фуқароларга амбулатория ва шифохоналарда даволаниш учун йўлланма берилди

1 дақиқа ўқиш7 592 кўришлар0 изоҳ0
Foto: O‘zA

Андижонда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан саломатлик ҳафталиги тадбирлари ўтказилмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Саломатлик ҳафталигида вилоятдаги мурувват, меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлар, шунингдек, нуронийлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларида тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Миркомил Отаҳожиев қайд этишича, ҳафталик доирасида фуқаролар 20 йўналишда тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.

Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган тадбирда эса маҳаллий ва хорижий фармацевтика компаниялари ўз маҳсулотлари билан қатнашди. Соғлом турмуш тарзи, дори-дармон тарғиботига оид буклетлар тарқатилди. Ёш спортчиларнинг, болалар бадиий жамоаларининг кўргазмали чиқишлари, тиббиёт муассасаларининг соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланган панно ва кўргазмалари ташкил этилди.

«Бугунги тадбирда 550 дан зиёд бола кўрикдан ўтказилди, – деди Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси болалар бўлими мудири Гулнора Тўраева. – Болаларга, уларнинг ота-оналарига зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, тиббий маданиятни юксалтириш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Турли хавфли ва юқумли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига оид буклет ва адабиётлар тарқатилди».

Тиббий кўрик натижасида касаллик борлиги аниқланган фуқароларга амбулатория ва шифохоналарда даволаниш учун йўлланма берилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар