Daryo

Фарғонада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди

1 дақиқа ўқиш22 474 кўришлар0 изоҳ0

Номаълум ҳайдовчи автомашинани Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг «Бешолиш» маҳалласида бошқариб кетаётиб, пиёда 1977 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Oneindia.com»

Жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини шу туманда яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Камаз-5511 русумли автомашинада содир этгани аниқланди.

Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар