Daryo

Ботир Жабборов Нарпай тумани ҳокими этиб тайинланди

У шу пайтгача «Ўзстандарт» агентлиги Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди

1 дақиқа ўқиш46 448 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Samarqand viloyat hokimligi axborot xizmati

Халқ депутатлари Нарпай туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими Баҳодир Юсупов ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев тавсиясига кўра, Ботир Жабборов Нарпай тумани ҳокими этиб тайинланди.

У шу пайтгача «Ўзстандарт» агентлиги Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар